- Ва алайкум ассалом! Закотни адо бўлиш шартларидан энг муҳими фақир мискинга мулк қилиб беришдир. Усиз закот адо бўлмайди ва берганнинг зиммасидан фарз адо бўлмайди. Масжид, мадраса, етимхона каби умумий жойларга ҳам сарфланиши билан ҳам закот адо бўлмайди. Шунингдек масжид қурилиши ёки кўприк қурилишларига берса ҳам адо бўлмайди. Закот бойлардан олиб фақир мискинларга етказиладиган ҳақ ҳисобланади. Сиз айтган жойларга нафл садақотларни бериши мумкин. Валлоҳу аълам!