Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазҳаблар ҳақида

10:08 / 20.12.2016 | Behruz | 3578

Ассалому алайкум! Азиз устозлар Аллоҳ илмларингизни яна ҳам зиёда қилсин мeн 4та мазҳаб бир бирига амал қилса бўлади дeб эшитган эдим. Яқинда бир танишим “ҳанафий мазҳабидан бошқалар ҳанафийларга амал қилса бўладию, лeкин ҳанафийлар бошқа мазҳабларга амал қилса бўлмайди” дeди мeн ишдан кeчроқ чиқиб аср вақтини чиқиб кeтишига озроқ қолганда масжидга борганимда бурним қонаб кeтиб тўхтамай қолган пайтлари бўлган. Шундай пайтларда мeн пахта тиқиб қўйиб ичи қон бўлса ҳам асрни ўқиб олсам бўладими? Шунга ўхшаш пайтларда бошқа мазҳабларга амал қилсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жуда кўп оят ва ҳадислар бор. Уларни араб тилини яхши биладиган оддий инсон осонгина тушунади. Масалан ғийбат қилманглар, ўғирлик ва зино қилманглар кабилар. Яна баъзи оят ва ҳадислар борки уларнинг маъносини тушунишда саҳобалар ҳам турлича фикрда бўлганлар. Масалан саҳобаларнинг баъзилари “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожда роббисини кўрганлар” десалар, бошқа саҳобалар “Кўрмаган” деганлар. Иккиси ҳам ўз гапларига оят-ҳадислардан далиллар келтирганлар. Шунингдек сиз зикр қилган масала ҳам. Баъзалари қон чиқиши билан таҳорат кетади деса, баъзилари кетмайди деганлар. Бундай ўринда иккисидан бирини танлаш керак бўлади. Бирини танлаганингиздан кейин бошқаси сизни наздингизда ижтиҳоддаги хато ҳисобланади. Бу каби масалалар жуда кўп. Бирини бошқасига аралаштириб юбораверсангиз охир оқибат динни ҳақлигига ҳам иймонингиз қолмайди. Бу бизнинг гапимиз эмас. Ўзларини “мазҳабсиз” деб номлаган Ҳиндистон слафийларининг етук олими Сиддиқ Ҳасанхон раҳматуллоҳи алайҳ : “25 йиллик ҳаёт тажрибамдан келиб чиқиб, омма халқ мазҳабга амал қилмаса охир оқибат диндан чиқар экан” деган. Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Мазҳабсизлик динсизликка кўприкдир” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat