Ассалом алайкум! Мен ҳозирда Жанубий Кореядаман, бу ерга ўқиш учун келганман, албатта бу ердаги ижтимоий ҳаёт биздагидан фарқ қилгани учун ҳаражатларим, ўқиш тўловлари учун ўзим ишлашим керак. Мен баъзида очиқ осмон остидаги қурилиши давом этаётган музейда ишлайман, у ерда ҳар ҳил экспонатлар, суратлар, ҳайкаллар бор, мен асосан қурилиш ишларини қиламан, баъзида ҳайкалларни кўчирамиз. Бу ҳақда шарий ҳукм қандай, шу жойда ишлашим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ишлаш жоиз. Валлоҳу аълам!