Ассалому алайкум Ҳазрат! Аввало шундай сайтни ташкил қилиб бизга то'г'ри ё'л ко'рсатиб турганингиз учун раҳмат. Илоҳим бу ё'лда сиз ҳеч қачон чарчаманг. Ҳазрат жаноблари сиздан қуйидаги саволни со'рамоқчи эдим:Мен асли Фарг'она виляти Бувайда туманиданман, ҳозирда Тошкентда аспирантман. Ҳазрат жаноблари Бувайда тумани Оққо'рг'он қишлог'ида яшаган (ҳалқ уни Ҳазрат деб аташар эди) диний уламони танийсизми у 3-4 ой олдин бу дунёдан ко'з юмди. У киши ҳақида қандай ма'лумотга эгасиз.Сизнинг жавобингиз мен учун жуда муҳим. Жавобингиз учун олдиндан раҳман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин! Биз бу каби маълумотлар бера олмаймиз.