Ассалому алайкум! Уйимизда турли хил мевали дарахтлар бор. Баъзиларининг ҳосили анчагина бўлгани учун 1/10 ни пулини бозордагига қараб берса бўладими ёки бир неча кишиларга берайликми? Ёнғоқ ҳосилининг кўпига зарар етди (қуртлаб кетди), яхшисидан ушр чиқариладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа. Бир кишига берсангиз ҳам адо бўлади. Валлоҳу аълам!