Ассалому алайкум! Саволим мазмуни шундан иборатки, рўзада 22 кун давомида тутиб, кейин ўртада очишга мажбур бўлиб қолдим. Энди нима қилсам рўзам қабул бўлади? Маслаҳат беринг илтимос!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Рўзани рамазон кунининг охиригача етказиб тутинг ва рамазон ойи тугаганидан кейин неча кун қолдирган бўлсангиз қазоларини тутиб беринг. Валлоҳу аълам!