Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онколог врач бемор аёлларни кўриш

15:14 / 26.06.2018 | Максуд | 6392
Ассалому алайкум! Касбим, онколог врачман. Қабулимда кўп аёллар хам бўлади ва уларни кўриб, текширувдан ўтказаман, чунки шахримизда ягона мутахасисман. Касбим юзасидан номахрамларни кўришим гунох бўладими? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Текширувлар учун аврат жойларга қараш
Жарроҳлик амалиёти бажариладиган беморга амалиёт фойдали ёки фойдасиз эканлиги, амалиёт зарур суратда унинг зарарларидан сақланиш учун ва бошқа тиббий мақсадда аврат саналган жойларни ҳам текширишга тўғри келади. Бундай суратда авратга қарашнинг ҳукми нима бўлади? Доктор ва ёрдамчилари бу борада қандай йўл тутишлари керак?  Бунинг учун аввало аврвтнинг миқдорини билиб олиш керак. 

АВРАТ МАСАЛАСИ 

Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир.
Бу ҳукмнинг далили қуйидагилар: 

رَوَى الدَّارَقُطْنِيُّ مِنْ حَدِيثِ أَبِي أَيُّوبَ قَالَ  قَالَ رَسُولُ اللهِ     مَا فَوْقَ الرُّكْبَتَيْنِ مِنَ الْعَوْرَةِ، وَمَا أَسْفَلَ مِنَ السُّرَّةِ مِنَ الْعَوْرَةِ 

Имом Дора Қутний Абу Айюб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки тиззадан юқори нарса авратдандир. Киндикдан пастдаги нарса авратдандир», деганлар.

Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.
Бу ҳукмнинг далиллари:
Аллоҳ таоло Нур сурасида: 

 قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ۝ وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ 

30. Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир.
31. «Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар»,
деган (31-оят).
«Зоҳир бўлган зийнатлар» деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.
«Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар».
Яъни бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўкслари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا  أَنَّ أَسْمَاءَ بِنْتَ أَبِي بَكْرٍ دَخَلَتْ عَلَى رَسُولِ اللهِ   وَعَلَيْهَا ثِيَابٌ رِقَاقٌ، فَأَعْرَضَ عَنْهَا رَسُولُ اللهِ   وَقَالَ   يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ تَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلَّا هَذَا وَهَذَا ، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ  رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Асмо бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юзларини ўгириб олдилар ва:
«Эй Асмо, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Ибн Жарир Тобарий ўз тафсирларида Оиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадилар:
«Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл киши балоғатга етганидан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди».

«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:
1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.
2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.
Авратини тўсишга ҳеч нарса топа олмаган одам ҳеч бўлмаса лой билан бўлса ҳам уни тўсади ва ўтириб, имо билан намоз ўқийди.

Аёл кишининг аёл кишига қараши жоиз бўлган жойи ҳам эркакнинг эркакдан қараши мумкин бўлган жойи билан бир ҳил. Аёл аёлнинг киндигидан тиззасигача бўлган жойига қараши ҳаромдир. Эркак ҳам эркакнинг киндигидан тиззасининг остигача қараш ҳаром.

Аслий ҳукм юқорида зикр қилинганидек авратга қараш ҳаром. Кўриш ҳам кўрсатиш ҳам. Бундан баъзи ҳолатларни истисно қилинган. Ўшалардан бири инсон ўлар даражада оч қолишидир. Аллоҳ таоло қуръони каримда марҳамат қилади: 

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ 

173. Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўч¬қа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қил¬ди. Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.

Яна бири тиббиётдаги ҳолатдир. Шариатимизда "الضرورات تبيح المحظورات" 
“Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳ қилади”, “хожатлар умумий ва хусусий ҳолатларда зарурат даражасига тушади” қоидаси бор. Қарашсиз иш битмаса, қарашга рухсат берилади.

Шу билан бирга: 

 يَجِبُ عَلَى الْمُضْطَرِّ مُرَاعَاةُ قَدْرِ الضَّرُورَةِ، لِأَنَّ مَا أُبِيحَ لِلضَّرُورَةِ يُقَدَّرُ بِقَدْرِهَا 

“Заруратманд шахсга зарурат миқдорини риоясини қилиш керак. Чунки зарурат учун берилган рухсат зарурат миқдоричагина белгиланиши вожиб.
Касалликни текшириш ва ўрганиш учун  аёлнинг уятли жойларини очиб кўриш  ҳукми хусусида:
Баъзи жарроҳлар касалликни текшириш мақсадида беморнинг уятли аъзосини очиб кўрадилар, бунга  айниқса, пешоб йўли , таносил аъзолари ва бола билан боғлиқ касалликлар киради. Баъзан бу аъзоларни рентген қилдириш керак бўлади ва баъзида  яшироқ кўриш учун беморнинг олди ёки орқа тешигидан рангли суюқлик юборадилар.
Бундай ҳолатда беморнинг уятли жойларини очиб кўрсатиши шаръий нуқтаи назардан қандай баҳоланади?    Бу борада шифокор ва унга ассистент  бригада қандай йўл тутиши керак?
Шариат ҳукмига кўра  эркак бўлсин ё аёл, унинг бошқалар олдида  ўз уятли аъзосини очиб кўрсатиши ҳаромдир.
Фақат зарур ҳолларда ва ҳожатга эҳтиёж туғилганда  ўз уятли жойини очишга рухсат берилган.
Шариатда қоида бор: Ҳожат ва зарурият  бу таъқиқланганларни ўринли, жойиз  қилади.
Ҳожат ҳоҳ умумий ё жузъий бўлсин, у эҳтиёж даражасида деб қабул қилинади.
Зарурат туғилганда киши уятли жойини кўришга рухсат ёки эр-хотинга, ёки шифокорнинг даво чорасини кўриши учун берилади; бинобарин зарурат туғилганда шифокор ва унинг ассистентларига уятли аъзоларни бошқа йўл билан текшириш мумкин бўлмаган ҳолда  ижозат берилади.
Шу боис шифокор ва унинг  ассистент ходимлари тананинг кўриш ва текшириш керак бўлган  қисмини кўрсин, асл кўрсатмага кўра шаръан  уятли жойларни очиш ва унга қараш – ҳар иккисини ҳаром қилган.   Шунинг учун зарурат даражасида кўрсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat