Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, менда пешоб йўлларида шамоллаш бор. Тез тез хожатга бораман. Даволаниб тураман. Кичик хожатдан сўнг, сийдик йўлларда қолиб кетган баъзи суюқликларни кетиши учун хожатхона қоғозини бир неча маротаба тахлаб йўлига қўйиб, чиқиб кетганига ишонч хосил қилгунча харакат қилиб юраман кейин олиб ташлаб мустаҳаб оламан. Кўп холатларда шу жараёндан сўнг хам тахорат олганимдан кейин нимадур оз миқдорда оқиб чиқиб қолади. Шунинг учун сийдик чиқадиган тешикга мустахабдан сунг гугурт чўпининг учидан сал каттароқ хажмда тоза тиббиёт пахтасини думалоқроқ қилиб жойлаб қўйиб олиб сўнг тахорат олиб намозларимни ўқимоқдаман. Шу ишларим тўғрими ?
2). Пахта қўйилгандан кейин пешоб йўлидан нимадур чикиб пахтага тегиб тўхташи мумкин, шу холатда пахтани олмагинумча тахорат кетмайдими? Аллоҳ дин йўлида қилаётган ишларингизлар учун мукофотласин. Шайх хазратларини Ўз раҳматига олган бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.
2). Пахта ичкарида бўлса пахтани намлангани ёки намланмагани кўринмаса таҳорат кетмайди. Агар пахта намланган ташқаридан кўриниб турса таҳорат кетади. Валлоҳу аълам!