Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазонда вақти кушод

16:12 / 02.07.2018 | Miraziz | 2546
Ассалому алайкум! Бир водийлик танишим рамазон ойини охирги кунида вақти кушод бўлади деб қолди. Яни у ерда кўплар рамазон ойининг охирги кунида пешиндан кейин оғизни очишга рухсат бор деб оғиз очишар экан. Мен унга бизда Тошкентда бундай одат йўқ ва бу хақда бирор хадис ҳам эшитмаганман дедим. Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангизлар. Вақти кушод ўзи нима ва нега улар оғизни пешиндан кейин очишади? Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу гапни айтувчи кимсалар рўзасини очдирган барча рўзадорларнинг гуноҳини зиммаларига юклаб олган бўладилар. Шариатимизда фалон куни эртароқ очилади деган нарса йўқ. Бу дин душманларининг ўйлаб топган макрларидан бири. Валлоҳу аълам!  

http://savollar.islom.uz/s/61674

Топ рейтинг www.uz Openstat