Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, мен тил ўқув марказида инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида 6 ойдан бери ишлаб келмоқдаман. Саволим шуки кўп холларда студентлар ielts балим ҳақида қайсарлик билан сўрашади. Шу холларда ўзимда боридан юқорилатиб айтсам бўладими? Қолаверса улар қиладиган муомала ҳам балга мутаносиб равишда бўлади. Катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапирманг, балки айтмоқчи бўлганингизга лойиқ бўлишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!