- Ва алайкум ассалом! Шайтон инсонни дўзахга тушириб жаннатга киришидан маҳрум қилади. Унинг ўз олдига қўйган вазифаси шундан иборат. Ҳар бир мусулмон энг охирги нафасигача шайтон билан жанг қилиб ўтади. Сизни миянгизга келган ишлар ҳам шайтоннин васвасасидир. Бундай ўринда “Аъузу биллаҳ”ни айтиб Аллоҳга илтижо қилинади. Кимлардан бўлишини хоҳласангиз ўшанга қараб ҳаракат қилаверинг. Ишни юришмаслиги муҳим эмас, кўзлаган мақсадизга эриша олмаслигингиз ҳам муҳим эмас. Энг муҳими охиратни обод бўлишидир, қолаверса сиз ибодатда бардавом бўлаверсангиз шайтон ҳам чекинади. Валлоҳу аълам!