- Ва алайкум ассалом! Банданинг иши Аллоҳ буюрганларини бажариб, қайтарганларидан қайтиш. Тақдир белгиланиши “Сен шунга мажбурсан, хоҳласанг ҳам хоҳламасанг ҳам” дегани эмас. Унда инсон бошқа жонсиз нарсалар каби бўлиб қолар эди. Ҳаётда кўриб турибмизки, инсон бирор бир дарахт эмаски бир жойга ўтқазиб қўйсангиз ўша ерда кўкариб, мева бериб у жойдан бошқа жойга асло силжий олмаса. Бирор нарсанинг оқибати нима бўлишини билиш турлича бўлади. Масалан: устоз ўз шогирдларини ўқитиб уларнинг қаси бири имтиҳондан қандай баҳо олишини билади. Ихтирочи ихтиро қилган нарсаси қанча хизмат қилиши, қайси ҳолатда бузилиши ва неча йилда ишдан чиқишини билади. Аллоҳ таоло бандаларининг оқибатини билиши эса бошқаларнинг билишидан кўра мукаммалдир. Устоз шогирдини ўзи билган баҳони олишга мажбур қилмаганидек, Аллоҳ таоло ҳам Ўзи билган оқибатга бандасини мажбур қилмайди. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг.