Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Укамни йўлга солиш учун

16:02 / 03.07.2018 | Sirojiddin | 2359
Ассалому алайкум! Ёшим 23да кўп муддат чет элда ишлаганман динимизга қарашларим олдин бошқача эди. Охирги четга чиқишимда қалбимда динимизга бўлган муҳаббат пайдо бўлди, намозларни қолдирмай ўқияпман, араб тилидан курсларга қатнай бошладим, мендаги ўзгаришдан уйдагилар тажубланишмоқда. Уларга ҳам намозни ўқинглар деб даъват қилмоқдаман, уйимиз Шайх Муҳаммад Содиқ хазратларини китоб ва марузаларига тўла, шуларни ўрганинглар, ўқинглар деб буюряпман. Ката укамни (ёши 19) намозга чорласам менга ўзиз ўқисез бўлди бир икки марта айтдиз қимадимми ўзимда йўқ ўқимайман деб “сиздан шубҳаланяпман” деб терс гапирди. Ваҳоланки телефонидан интернетдан бемани нарсаларни кўраётганидан хабардор бўлдим, уни тўғри йўлга бошламоқчи бўлдим, фахш ва гуноҳ ишларни қилмасликка чақирдим у бўлса мени уришиб берди. Қандай йўл тутишга ҳам ҳайронман, нима қилай маслаҳат беринглар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Роъд” сурасида марҳамат қилади: 

 لَهُ مُعَقِّبَاتٌ مِّن بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ يَحْفَظُونَهُ مِنْ أَمْرِ اللّهِ إِنَّ اللّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ وَإِذَا أَرَادَ اللّهُ بِقَوْمٍ سُوءًا فَلاَ مَرَدَّ لَهُ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِ مِن وَالٍ۝ 

11. Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчилар бор. Уни Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар. Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавм¬га ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ.
Аллоҳ бир қавмни ўзгартириши учун қавмдан ҳам ўзгаришга бироз ҳаракат содир бўлиши керак. Ўзингиз мисол четга чиқиш сиздаги бир ўзгариш бўлди, ўша жойдаги яхши инсонларга қўшилиш ёмонларни жирканч аҳволини кўриш сиздан содир бўлди, сўнг Аллоҳ таоло сизни қалбингизга муҳаббатни солиб қўйди. Худди шунингдек намози йўқ хонадон аҳлларига ҳам ўзгартириш керак бўлса улар ичидан қалби динга мойил бўлганини топиб масжидга олиб чиқиш керак. шу ўзгариш бутун хонадонни намозхон бўлишига сабаб бўлади. Илм йўқ хонадон аҳлидан бирини илм томонига тортилса бутун хонадон илмли бўлишига сабаб бўлади. Оилага намозхон ва тақволи қизни келин қилинса йиллар ўтиб ўша хонадон аҳли илм, намозхон ва тақводор бўлиб ўзгаришига сабаб бўлади. Банда бир кичик ўзгаришни пайдо қилса қолганини Аллоҳ таоло Ўзи ўзгартириб юборади. Укангизни  ўзгаришига ҳам бирор жиддий сабабни қилинг. Қолганини Аллоҳ таоло Ўзи тўғрилаб қўяди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади” деганлар. Худди шунингдек бенамоз ота-она фарзандни бенамоз қилади ва ҳоказо. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat