Ассалому алайкум! "Стома" - йўғон ичакнинг белдан чиқариб қўйилиши бўлиб, бунда инсон бошқа одамлардек харакатланиши, овқатланиши мумкин, фақатгина одатий хожат чиқара олмайди. Табиийки ич келиши белдаги стомадан келади ва буни назорат қилиб бўлмайди ва доимо махсус колопрёмник тақиб юрилади. Бу холатда намоз ўқиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда ҳам намоз ўқиш фарз. Ҳар намозга янги таҳорат олиб намоз ўқилаверади. Валлоҳу аълам!