- Ва алайкум ассалом! Идда вақтида айтилинган талоқлар ҳам тушади. Бир талоқ ортидан ўртада никоҳланмасада идда чиқмагунича неча талоқ қўйилса барчаси тушади. Талоқ масаласи жуда нозик бўлиб, кўплаб домлалар ҳам бу борада ҳақиқатни ажратолмай қолади. Бу умр вақтинча ҳаром ишга қўл урманг. Энг асосийси Аллоҳнинг розилиги. Валлоҳу аълам!