Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авратни ушласа таҳорат бузиладими?

07:17 / 17.07.2018 | Hotam | 8944
Ассалому алайкум! Агар эркак киши жинсий аъзосини (шаҳватсиз) ушласа таҳорати бузиладими? Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. 

عن القاسم عن أبي أمامة رَضِي اللهُ عَنْهُ أن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سئل عن مس الذكر فقال : هل هو إلا جذوة منك  

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам закарни ушлаш ҳақида сўралдилар. Шунда “У сендан бир аъзо холос” дедилар. Бундан ташқари Термизий, Ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳимлар ҳам закарни ушлашда таҳорат кетказмаслиги ҳақида ҳадислар ривоят қилганлар. Бу ерда ушласа таҳорат кетиш ёки кетмаслиги ҳақида гап кетмоқда. Ушласа бўладими ёки йўқми масаласи бошқа нарса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat