- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда гипноз(кўзбойлоғичдан ҳам)дан қайтарилган. Шу вақтда қани энди бир оятдан Қуръон ўқисалар эди... Инсон ҳамма вақт меҳнат қилишдан безиллайди, танасига ором бериши ҳам керак, лекин умрни 12:40 ёки 1гача зое қилиш, эвазига бамдод ўқимаслик инсонга яарашадиган иш эмас. Уламоларимиздан бири ўзларининг бир китобларида келтирадики; бир кўзбойлоғич подшоҳнинг ҳузурига келиб узоқдаги игнанинг тешигидан игнани ушламасдан ипни ўтказиш томошасини кўрсатди. Подшоҳ унга 10 танга бериб, ортидан 10 дарра уришга буюради. Шунда “Нега мени мукофотлаб кейин жазо беряпсиз” деб савол беради. Подшоҳ “10 танга ўзгалар қилолмаган ишни қилганинг учун, 10 дарра эса азиз умрни охиратни обод қилишга сарфламай арзимас нарсага сарфлаганинг учун” деган экан. Валлоҳу аълам!