Ассалому алайкум! Мени саволим шундай бир йигит турмуш кўрган қизга уйланди, лекин келинни иддада ўтирган муддатидан шубхаланиш бўлмоқда. Келин тараф никох ўқилган вақтгача иддани тўғри бўлганлиги ҳақида айтишган, лекин орада барибир шубхаланиш бўлмоқда улар тушунмаган ёки яширган бўлиши мумкин. Никоҳга 1 йилдан ўтди. Шу ҳолатда қандай йўл тутсак бўлади шубхадан халос бўлишни никохни нуқсонсиз ҳалол қилиш йўлини билдиришингизни илтимос қилиб қоламиз. Бу ҳолатга йўл борми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар сиз идда ичида никоҳланган бўлсангиз никоҳ фосид ҳисобланади. Яъни никоҳ эмас. Уч ҳайз идди ўтирсин, сўнг қайтадан никоҳлаб олинади. Валлоҳу аълам!