Ассалому алайкум! Мен кичиклигимда рахматли тоғамни қизи билан кўкалдош бўлганман. Тоғам оламдан ўтгандан. Сунг янгам бошқа одамга турмушга чиққан ва фарзандли бўлган. Мен у фарзанди билан турмуш қура оламанми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша янгангиз сизни гўдаклигингизда эмизган бўлса, ўша янгангиз сизни эмизган онангиз, унинг барча фарзандлари эса сизнинг ака-ука ва опа-сингилларингиздир. Уларнинг ҳеч қайси бирига никоҳланишингиз жоиз эмас. Агар тоғангизни қизи сизни онангизни эмган бўлса, унда тоғангизнинг аёлини сиз билан эмикдош бўлган қизидан бошқа қизиги уйланишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!