Ассалому алайкум! 1. Агар олимни олдига бориб бирор у биладиган нарсани сўралса у жавоб бермаса ўша олим бу иши учун қиёматда жавоб беради деган гапни эшитгандим. Олиммасман, лекин мижозларим “буни қандай қилдиз” деб сўраса баъзан алдавораман, баъзан айтгим келмайди. Бу ишимнинг сири. Уни меҳнат қилиб, керак бўлса пул сарф қилиб ўрганганман. Шунга тўғри-нотўғри эканлигига фикрингизни билмоқчиман.
2. Бир оғайним тижорат билан шуғулланади. У сотаётган нарсалар ичида дин тақиқлаган нарсалар ҳам бор. Унга “китоб ўқи буларни сотишинг мумкинмас”, десам, у “шу кўп китоб ўқисам кейин кўп нарсалар сотолмай ёки кўп нарсалар қилолмай қолишимдан қўрқиб китоб ўқимайман” деб жавоб берди. Бу ҳақда ҳам фикрингизни билмоқчиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ёлғон гапириш жоиз эмас. Касбини сирини айтгиси келмаса, айтмасин. Аммо ёлғон гапирмасин. 2). Ҳар ҳунар эгаси ўзининг касби учун керак бўладиган миқдорда илмини ўрганиши вожиб. Валлоҳу аълам!