- Ва алайкум ассалом! Бамдод намозигача ухламай зикр, ибодатга машғул бўлсангиз оят ҳадисларда келган “Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар” деган оят остига кириб савоб оласиз. Аммо бамдод вақтгача телевизор кўриб ўтказсангиз савоб бўлмайди. Валлоҳу аълам!