Ассалому алайкум! Мен бомдод намозини суннатини ўқиб бўлётганимда жойнамозим устига ёмон ҳашарот чиқиб олди ва мен икки елкамга салом бериб ўрнимдан турдимда жойнамозимни қоқиб ташлаб кейин фарзини ўқидим. Шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Баданингизга зарар бермайдиган ҳашарот бўлса нотўғри иш қилгансиз. Агар 2-ракат охирида ташаҳҳуд миқдорича ўтирмасдан намозни бузган бўлсангиз намоз дуруст бўлмаган. Валлоҳу аълам!