Ассалому алайкум! Мени турмуш ўртоғим икки махал намоз ўқийдилар. Бошланишига икки махалдан бошладилар, хозирги кунда эрталабдан то кечга қадар ишдала учун чарчаб қоляпман бир ойдан кейин ўқийман ишимни тугатиб олай дедилар. Шундай йўл тутганлари гунохи биз фарзандларига урмайдими? Шу нарсадан доим қўрқаман.
– Ва алайкум ассалом! Намозни қасддан тарк қилиш оғир гуноҳ. Бу ишни ўз ихтиёри билан қилаётгани учун гуноҳи фақат ўзигадир. Аммо сизлар уни доимо намозларни тўлиқ ўқишга ундашингиз зарур. Валлоҳу аълам!