Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йиғилиб қолган кўп йиллик закотни тўлаш хукми

16:31 / 30.04.2020 | Surayyo | 1921

Ассалому алайкум! Тиллам яқинда ҳисоблатсам 122.46 грамм чиқди. Бу тиллаларни тўйимда ота-онам, кейин 1-фарзандим туғилганида сўнг, 2-фарзандим туғилганида беришган. 85 грамдан ўтганига 5 йил бўлибди. Ҳеч қандай жойда ишламайман. Ойлик олмайман. Закот хақида энди тўлиқ тушунчага эга бўляпман. Ҳозиргача 1 марта ҳам закот бермаганман. Шунинг учун 5 йиллик закотимни 1та қилиб беришим керакми? Бу йил 2,5 йилликни 1та қилиб берсам ҳисобини қандай чиқараман? Яъни 5 йилликни ҳам бу йилги закот миқдорича деб ҳисоб қиламанми? Ёки ҳар йил учун алоҳида белгиланган закот миқдорича ҳисоб қиламанми 5 йилни? 3. Закотни маблағим йўқлиги учун турмуш ўртоғим ўрнимга беришлари мумкинми? 4. Тиллани олганимда бу қизимга, бу келинимга деб атаган бўлсаму, ҳали қизимга бермаган бўлсам, уларни ҳам ўзимдаги тиллага қўшиб ҳисоблаб, закотини ҳисоблайманми? 5. Тиллам нисобга етиб закот беришим фарз бўлганига 5 йил бўлди. 5 йиллик закотга қарздорман. Закот фарз бўлганга Қурбонлик қилиш хам фарз дейилган. 5 йиллик қурбонлик қилишдаги қарзимни қандай тўлайман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Беш йил олдин қайси тақинчоқларингиз бўлган бўлса ўша тақинчоқларни граммини ўлчаб, қийматини аниқлатиб қирқдан бирини чиқарасиз. Кейинги йилга ҳам ўшаларни ўзларида ва янги қўшилган бўлса қўшилганларни ҳам граммини ўлчатиб, қирқдан бирини берасиз. Шундай қилиб аввалги йилда қанча бўлса аввало ўшани, кейинги йиллар янги қўшилган бўлса кейинги йиллардан ўша қўшилганларникини ҳам қийматини қўшасиз. Турмуш ўртоғингиз сизни қўлингизга берса, сиз ният қилиб эгаларига беришингиз мумкин.
4). Ҳа.
5). Ўртача бешта қўйнинг қийматини фақир-мискинларга садақа қилиб юборасиз. Жонлиқ сўймайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat