Ассалому алайкум! Мен ислом қоидаларига мувофик, турмуш ўртоғимга тўлиқ бўйсуниб яшайман. Улар мендан рози, ота онаси эса аксинча норози. Хозир 2-фарзандимизга хомиладорман, қайнота қайнонам турмуш ўртоғимга ажрашгин ёки уйдан чиқиб кет деб шарт қўйишди, улар ота онасига 1 марта гап қайтариб мени ва боласини танладилар. Агар ота онанинг ўзи исломга, жамиятга қарши талаблар қўядиган бўлса, уларни розилигини оламан деб яшаш тўғрими? Биз уларни талабини бажармай яъни ажрашмай уйдан чиқиб кетиб тўғри қилдикми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эрингиз талоқ қилишдан бошқа ҳар бир жоиз бўлган ишда ота-онасига итоат қилиши керак. Шундай қилсин ҳам. Валлоҳу аълам!