устоз сизга бир савол билан мурожаат қиляпман. ман (узбданман) россияда универда о'қийман. толибман. албатта пулга муҳтожлигим бор. ота-онам закот пулларини манга бермасдан, мани бирор пулга муҳтож шеригимга бериб туриб, у орқали биргаликда ишлатса ёки у менга ҳадя сифатида пул, ёки ҳаражатларни берса бо'ладими? ёки озиқ овқатни та'минлаб турса?Аллоҳ рози бо'лсин!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ҳийла бўлади. Ота-онанинг закот берадиган бўлса, сизга закотни ҳийла орқали бермасдан, тўғридан тўғри нафақа берсинлар.