Ассалому алайкум! Биз оилада 2 та акам уларни оиласи бор онам ва мен яшаймиз. Отам ўтиб кетганлар, рўзғоримиз бир, пулларимиз онамда туради. Бир йил олдин камида нисобга етган пулимиз бўлган. Кейин яна пул қўшилган ва биз бировга 6000$ қарз берганмиз. Уни ҳали олмадик, шунда 6 мингдан закот берамизми ва закот кимга фарз бўлади онамгами? Онамни таҳминан 50 грам тиллалари бор уларам қўшиладими? Биз қурбонлик ҳам қиламизми?
– Ва алайкум ассалом! Пул кимни мулки бўлса ўшанинг зиммасига фарз бўлади. Агар пулларингизни онангизга шахсий мулк қилиб, тасарруфини ҳам бериб қўйган бўлсангизлар онангиз бой ҳисобланиб, жамики пулларга қўшиб тиллоларини ҳам закотини беришлари фарз бўлади. Валлоҳу аълам!