Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен бир нокулай ахволга тушиб қоляпман. Гап шундаки отам гох-гох мендан пиво олиб келишимни сўраб қоладилар. Мен на йўқ дейишни на хўп дейишни билмайман. Спиртли ичимлик шариятимизга зид эканлигини айтиб насихат қилгандай бўлишдан қўрқаман, хўп десам отам ва ўзим гуноҳкор бўлишимизни хохламайман ва динимиздан етарлича хабардор эмасликлари мени қийнайди. Айтинг устозлар мен шундай холатда қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Отангиз хурсанд бўлган вақтда сиз учун ҳар қандай ишга тайёрман, лекин мени гуноҳ ишга мажбур қилмасангиз деб илтимос қилинг. Валлоҳу аълам!