- Ва алайкум ассалом! Гапни таъсирли қилиб гапириш бошқа, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапирмаган гапларини маъноларини қўшиб юбориш нотўғри. Гапнинг таъсири гапирувчининг солиҳлигига боғлиқ. Аллоҳ таоло солиҳ инсонларнинг сўзларини таъсирли қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!