Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

14:51 / 16.02.2020 | Zuxro Satimova | 2967

Ассалому алайкум! Хадемай Наврўзи айём байрами келиб қолади. Ёшликда кўп эшитганман шу Наврўзда пишган 7 хил сумалакни (яъни бошқа бошқа жойлардан келган) еб чин дилдан ният қилсанг албатта амалга ошади ва яна сумалак пишаётган қозонни кавлаб дардларингни айсанг ишларинг енгил бўлиб дардларинг арийди дейилган гапларни кўп эшитганман. Шу гаплар канчалик тўғри? Ўқишга киришга таергарлик кўряпман хар гал намоз ўқиганимда Худойимдан илмимни зиёда қилишини имтихонда ўзим биладиган осон саволлар тушишини сўрайман. Аллоҳим шуларни эшитиб мени қўллаб қувватлаб туриши учун мунтазам қайси дуони ўқисам бўлади? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Наврўзнинг ҳам сумалакни ковлаб дуо қилишни ҳам Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мусулмонлар дуо ўқишга эмас Аллоҳдан сўрашга буюрилганлар. Тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган сўзлар билан сўрашда баракот бор. Лекин уни ўзини ўқиб қўявериш мақсад эмас. 

عَنْ وَرَّادٍ مَوْلَى الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَتَبَ الْمُغِيرَةُ إِلَى مُعَاوِيَةَ إنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنَ صَلَاتِهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ  

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муғийра Муовияга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма ла манеъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадду», дер эканлар», деб хат ёзди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Сендан бўлган иқобни қайтарувчи йўқ».
Кўпчилик кишилар ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрадилар. Билмаганлар уни ёдлаб олсалар, яхши бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Аллоҳдан ўзга берадиган Зот йўқ. Аллоҳдан сўрашга сумалакни ҳеч қандай алоқаси йўқ. У гап сумалаксираб қолган кампирларни гапи. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat