Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сирот кўпригидан ўтишда қурбонлик қилинган уловларда ўтилади. Савол: бу ерда уловда эр-хотин бирга ўтади деган жойи йўқ. Демак эр- хотин, ёки ота-она қурбонликни алохида қилиши керак эканда? Ундай булса мен уйда пенсионер ота-онам билан яшайман. Хонадонда ота-она эр-хотин бўлсак 4та қурбонлик қилиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўртталангиз алоҳида алоҳида нисоб эгаси бўлсангизлар ҳар бирингизни зиммангизга алоҳидадан қурбонлик вожиб бўлади. Нисоб эгаси бўлмаганлар эса вожиб эмас. Валлоҳу аълам!