Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

09:47 / 06.09.2016 | Бексултон | 2678

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, фарз ва суннат намозлари бор. Масалан намозни фақат фарзларини ўқиб, суннатларини ўқимасам менга гуноҳ ёзиладими? Жавобингиз учун раҳмат олдиндан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: سِتَّةٌ لَعَنْتُهُمْ وَلَعَنَهُمُ اللهُ وَكُلُّ نَبِيٍّ كَانَ: الزَّائِدُ فِي كِتَابِ اللهِ، وَالْمُكَذِّبُ بِقَدَرِ اللهِ، وَالْمُتَسَلِّطُ بِالْجَبَرُوتِ لِيُعِزَّ بِذَلِكَ مَنْ أَذَلَّ اللهُ وَيُذِلَّ مَنْ أَعَزَّ اللهُ، وَالْمُسْتَحِلُّ لِحَرَمِ اللهِ، وَالْمُسْتَحِلُّ مِنْ عِتْرَتِي مَا حَرَّمَ اللهُ، وَالتَّارِكُ لِسُنَّتِي. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олти тоифани мен ҳам лаънатладим, Аллоҳ ҳам ва ўтган ҳар бир набий ҳам лаънатлади: Аллоҳнинг Китобига зиёда қилганни, Аллоҳнинг қадарини ёлғонга чиқарганни, Аллоҳ хор қилганни азиз қилиш учун ва Аллоҳ азиз қилганни хор қилиш учун жабарут ила султонга эга бўлганни, Аллоҳнинг ҳарамини ҳалол санаганни, аҳли байтимдан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол санаганни ва суннатимни тарк қилганни», дедилар». Термизий ва Ҳоким саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда дунёдаги энг ёмон олти тоифа одам ҳақида сўз кетмоқда. Уларни Аллоҳ таоло, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва барча набийлар лаънатлаганлар. «Аллоҳнинг Китобига зиёда қилган». Бу жиноят дунёдаги энг катта ва даҳшатли жиноятлардан биридир. Аллоҳ таоло томонидан бандаларга икки дунё саодатини кўрсатиш учун нозил қилинган Китобга ўзи томонидан зиёда қўшган одамни Аллоҳ таоло, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва барча набийлар лаънатлагандир. «Аллоҳнинг қадарини ёлғонга чиқарган». Аллоҳ таоло томонидан иймоннинг рукнларидан бири, деб қайд этилган қазои қадар масаласини ёлғонга чиқарган нобакорни Аллоҳ таоло ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ва барча набийлар ҳам лаънатлаганлар. «Аллоҳ хор қилганни азиз қилиш учун ва Аллоҳ азиз қилганни хор қилиш учун жабарут ила султонга эга бўлган». Султонга эга бўлганда Аллоҳ хор қилганни азиз қилган ва Аллоҳ азиз қилганни хор қилганни Аллоҳ таоло, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва барча набийлар лаънатлагандир. Чунки аслида Аллоҳ таоло азиз қилганни азиз қилмоқ ва Аллоҳ таоло хор қилганни хор қилмоқ керак эди. «Аллоҳнинг ҳаромини ҳалол санаган». Аллоҳнинг ҳарами Маккаи Мукаррамадир. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу муқаддас шаҳар ва унинг атрофидаги маълум ҳудудни ҳарам, яъни баъзи нолойиқ ишларни қилиш ҳаром бўлган жой қилиб қўйган. У ернинг ов ҳайвонлари овланмайди, ўт-ўланлари юлинмайди, дарахтлари синдирилмайди, у ерда уруш қилинмайди ва ҳоказо. Ўша ҳарамни ҳалол санаганни Аллоҳ таоло, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва барча набийлар лаънатлагандир. «Аҳли байтимдан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол санаган». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳли байтларига эҳтиром билан қарашни ўз умматларига қаттиқ тайинлаганлар. Уларни беҳурмат қилганни Аллоҳ таоло, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва барча набийлар лаънатлаган. «Суннатимни тарк қилган». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари Ислом шариатининг иккинчи масдари ҳисобланади. Суннат Қуръони Каримдан кейинги ўринда турадиган нарсадир. Ким суннатни тарк қилса, уни Аллоҳ таоло, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва барча набийлар лаънатлагандир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat