Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, олиб бораётган ишларингизни Аллоҳ таоло барокатли қилсин саволим шуки ман Россияда бир ресторанда ишлаб келмоқдаман. Шу ерни ўзида пиво ҳам ишлаб чиқарилади, таомлари ҳам чўчқа ва ҳар хил жонворларнинг гўштлардан қилади. Даромадини аниқ билмадиму 70-80% алкогол ва шу таомлар орқали топилади. Мани оладиган маошим ҳалолми?
2) Ўзимда алоҳида хонам бор, шу ерда намозларимни ўқийман. Ўқиган намозларим нима бўлади? Иншааллоҳ бу ишдан кетмоқчиман.
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол дея олмаймиз. Тезда имкон қилиб бошқа касб қилинг. 2). Аллоҳ таоло ибодатга савоб, гуноҳга эса азоб беради. Валлоҳу аълам!