Ассалому алайкум! Мен бир танишимни жанозасига бора олмадим эртаси куни қўшнимга уйига бориб келамиз дедим тазия билдириб фотиҳа ўқишади бизни маҳаллада шунга борамиз дегандим қўшним менга бу нарса динимизда йўқ уларни ярасига туз сепманг яхшиси бормаганингиз яхши деди жанозага бора олмасам нима қилишим керак хонадонга бориб фотиҳа ўқиб чиқиб кетиш нотўғрими маслаҳат беринг
– Ва алайкум ассалом! Динимизда мусибат эгаларига таъзия изҳор қилиш бор амал. Жанозага бора олмаган одам, мусибат эгасининг уйига бориб таъзия изҳор қилиб ҳамдардлик билдириши биродарлик ҳаққи. Валлоҳу аълам!