Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам кафорати

09:57 / 19.05.2020 | Mirzohid | 2331

Ассалому алайкум! Сизларга савол беришдан олдин бу мавзудаги мақолани ва сайтдаги 4 та савол жавобни ўқидим лекин бир жиҳатига тушунмаган жойим бор. 1)Яни, мен қасам хақида тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб " Аллоҳга қасам энди намозга эринмайман" деб қасам ичдим. Аммо базан чарчоқ туфайли базида хуфтонга эриниб ухлаб қазо қилдим (шу кунгача 8 марта) ва қазосини ўқидим. Эдни уни кафоратини тўлаш мақсадида сизлардан бу холатни мен тушунмаган томонини сўрамоқчиман. Мен 1 марта қасам ичим 8 махал намоз қолдирдим энди мен 8 қазо намозлари учун кафорат тўлайманми ёки 1 та қасамга 1 та кафоратми? 

2) қасам бузилгани учун кафорат тўласа ичган қасами ечилами (масалан мен 1 махал қазо қилиб кафорат тўлаб кейин яна қазо қилиб қўйсам яна кафорат йўлайманми?)ёки у инсонни ўлгунича зиммасида бўлами? 

3) кафорат учун 10 та мискинни 1 кунлик қорни боқиладими ёки бир махал? Ўртача 30.000 сўм хисоблаб турибман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қасамнинг сўзлари бор. У сўзлардан бир марталикни тушунадигани бор, абадийликни тушунадигани ҳам бор. Масалан бир киши қасам ичиб мен шу ишни қилмайман деса бир марта қилиш билан қасами ечилади ва каффорат вожиб бўлди. Агар ҳар қачон ёки неча маротаба шу ишни қилсам фалон нарсани садақа қиламан деб қасам ичса ҳар қачон ва неча маротаба ўша ишни қилса ҳар бузганида садақа қилиши вожиб бўлади. сизни "Аллоҳга қасам энди намозга эринмайман" деган гапингиздан бирор марта эринсангиз қасамингиз ечилса керак деб тушунаяпмиз. 

2). Қасам ечилган яна такрорланса каффорат вожиб бўлмайди. 

3). 10та мискинни икки маҳал қорнини тўйдирилади. Бир инсонни 10 кун икки маҳалдан тўйдириш ҳам жоиз. 10тани бир маротаба икки маҳал тўйдириш ҳам жоиз. 10 кунлигини бир кишига бир мартада бермаганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat