Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам вафот этди, мен эса боролмадим

09:01 / 19.05.2020 | Muhammadali | 2082

Ассалому алайкум! Карантин сабабли бошқа давлатта қолиб кетканман, онам вафот этди, жанозасига боролмадим. Тазиясини қандай ўтказишим керак? Қандай намоз ва қайси дуоларди ўқишим керак? Эхсон қилишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Сизга ҳам Аллоҳ чиройли сабр берсин ва қиёмат куни ота-онангизни юзини ёруқ қиладиган намоз, рўза ва гўзал хулқда ҳаёт кечиришингизни насиб этсин. Аслида аза уч кун, ундан кейин аза тутиш ҳалол бўлмай қолади. Ҳар бир эҳсон қилинган тийин, ҳар бир дуо ва ҳар бир қилинган амали солиҳ онангизни фойдасига бўлади. Солиҳ фарзандлар беш вақт намозда бардавом бўлиб, ортидан ота-онамни мағфират қилгин, раҳматинга олгин, жаннат насиб қилиб, жаннатдаги мақомларини кўтаргин деб дуо қилишади. Бирор намоз бу дуодан ҳоли бўлмайди. Шундай қилиш қўлингиздан келса қилинг. Аслида бу сизни фарзандлик бурчингиздир. Бурчингизни адо қилинг. Бундай қилолмаганлар ўхшатиб қўйиш учун ўзларини йиғлаганга солиб кўради, нималарнидир гапириб ота-онасини яхши кўришлигини билдириб қўймоқчи бўлади. одамлар маломат қилмасин деб бидъат маросимларни қилмоқчи бўлади. Ҳақиқий қилиши керак бўлган юқоридаги намоз ва дуоларни қилмайди. Ота-онасига ёлғон муомала қилади, у ҳам вафот этгач унга ҳам фарзандлари ўша ёлғон муомалани қилишади. Эҳсонни энг афзали ҳалолдан топиб, муҳтожига берилиб ва қабул бўлишини умид қилиниб савобини ота-онага бағишлашдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat