Ассалому алайкум! Хозирда одамлар бизнесда қариндошчилик йўқ ёки бизнесда биродарчилик йўқ дегандек гапларни кўп қилишади. Яъни ишда ва бизнесларда ундай ишларни унутамиз дейишади. Сахобалар хам тижорат қилишган, улар хам тижоратда биродарчилик ва қариндошчиликни унутишганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа, арабларда “ака-укадек яшанглар, иш борасида бегоналардек муомалада бўлинглар” деган мақол бор. Силаи раҳм ҳар ким ўз ҳақ-ҳуқуқини қўлига олинганидан кейин қилинаверади. Валлоҳу аълам!