Ассалому алайкум! Мен Бир танишимдан 120,000,000(Бир юз йигирма миллион) олганман озиқ овқат дўкони очиш учун. Бошида биз фойдадан 60%ни мен олишимга (мехнатим учун) 40%ни у одам олишга келишганмиз. Лекин вақт ўтиб у одам “бу келишув бўлмайди менга ойига 3,000,000 (уч миллион) бериб юр бўлди. Ман розиман деди” ва мен кўндим. Аслида мен вақти келса унга 40% эмас 100℅ ҳам берган куним бўлган. Саволим шуки ўша одам олаётган 3,000,000 сўм рибо эмасми? Ёки мен ўша келишганимиздак 40% беришим керакми? Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Рибо. Келишилган 40% ёки яна бошқа масалан 50-60 ёки 70%га келишиш керак эди. Валлоҳу аълам!