Ассалому алайкум! Асални ушри ҳар хосил олганда бериладими ёки бир йилдами? Асаларини кишда боқишни ҳаражати ортади, баъзида ўша пайтлардаги хосил ҳаражатни қопламайди. Шу сабабли сўрагандим.
Ва алайкум ассалом! Ҳар олганининг, ҳаражати йўқ асалнинг ўндан бири, ҳаражат қилинганининг йигирмадан бири ажратилиб ушр берилади. Валлоҳу аълам!