Ассалому алайкум! Рибо билан халол ишни ажратиш қийин бўлиб қолди. Шунинг учун зикр аҳлидан сўраган афзал деб ўйладим. Бир танишим фирмадан 7 ёки 10 кунга хом ашё олиб, пул бермайди. Хом ашёни бутун бир нарса, фойдаланадиган буюмга айлантиради ва сотиб пулини хом ашё олган фирмага қайтариб, қолганини олиб қолади. Шу нарса менда “рибо эмасми” деб шубҳа уйғотди. Сизлардан илтимос бу тўғрида маълумот берсангизлар. Рибо еб қолиш хавфидан сақланайлик. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу насияга савдо қилиш дейилади. Пулини берадиган кунини тайин қилиб олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!