Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда ўқиладиган намозлар

20:08 / 02.11.2016 | Farrux.m | 2669

Ассалому алайкум! Сафарда ўқиладиган намозлар масаласида савол туғилиб қолди. Шу масалага оид адабиётларни ўқиб чиқдик шунга қарамай бир оз тушунмовчилик келиб чиқди.
Саволлар қуйидагича: Узоқ масофада жойлашган (150 км ёки 300км) саноат ишлаб чиқариш корхоналарида ишлайдиган ходимларнинг иш тартиби қуйидагича; икки ҳафта ишлашади ва икки ҳафта уйда дам олишади. Масалан чоршанба куни эрталаб соат 600 уйдан ишга чиқиб кетади ва икки ҳафтадан сўнг яна чоршанба куни соат 18:00 уйга кириб келишади. Янада аниқроқ мисол келтирсак 12-октябрдан 26-октябргача ишда бўлади жами 15 кун. Шунда намозларни қаср қилиб ўқишадими? Сафар вақти манзилга етиб келгандан сўнг ҳисоблай бошлашадими ёки уйдан чиққандан ҳисоб бошланадими?  Ҳисоб кунлари кун ботиши билан ўзгарадими  ёки соатларда ҳисобланадими?
Шу ҳолатдаги киши намозларни тўлиқ ўқиши керак бўлсаю, лекин у сафарда ўқиладиган намозлар масаласини нотўғри тушуниб намозларни қаср қилиб ўқиб келган бўлса, намози дуруст бўладими ёки қазо бўлган каби барча намозларни қайтадан ўқийдими?
Иккита вилоятда уйи бор киши икки жойда ҳам муқим бўладими? Вилоятлар орасидаги масофа 500 км сафар вақти бир ҳафта. Бир уйда оиласи билан доимий яшайди, бири уйга вақти-вақти билан бориб туради. Қиматли вақтларингизни олаётганимиз учун олдиндан узр сўраймиз. Барча саволлар сафарда ўқиладиган намозлар билан боғлиқ бўлгани учун бир мартага ёзиб юборияпмиз. Олиб бораётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сафар вақти манзилдан чиқиши билан бошланади. Қаср қилиш ўз турган жойининг шаҳар ёки қишлоғининг чеккасидан бошланади. 15 кеча кундуз манзилга етиб борган вақтидан бошланади. Сиз айтган каби 2 ҳафта ишловчи киши тўлиқ 15 кеча кундуз иш жойида бўлса, намозларини тўлиқ ўқийди. Ундан бир соат кам бўлса ҳам қаср қилиб ўқийди. Тўлиқ ўқиш ўрнига намозларини қаср қилганлар, ўша намозларини қайта ўқийдилар. Қаср ўрнига тўлиқ ўқиганлар эса, саждаи улони тарк қилмаган бўлса, намозларини қайта ўқишга ҳожат йўқ. Икки жойда ҳам муқим бўлиб, намозларини тўлиқ ўқийди. Биридан бошқасига борганда сафарга чиққанида йўлда қаср қилиб ўқийди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat