Ассалому алайкум! Ўртоқларим ичида ароқ ёки шунга ўхшаган спиртли ичимлик истемол қиладиганлари бор. Бирлари намозга қайтган эди, хозирги кунда яна ичяпти. Булар билан бирга бориб ичмай ёнида бирга ўша овқатдан еб келадиган ўртоқларимга нима дейиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ундайларнинг ҳузурига фақатгина уларни яхшиликка чақириш учунгина бориш мумкин. Улфатчилик учун бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!