Ассаламу алайкум! Акамнинг ўзи ихлоси яхши, намозини ўқийди, рўзасини ҳам тутади. Лекин касби сартарош бўлгани ва Рамазоннинг охирги куни мижози кўп бўлгани сабаб арафа куни рўзасини тутмайди. Бунга қўшилиб дадам ҳам “эртага арабистонда ҳайит экан, тутмай қўявер” дедилар. Шунга акамнинг 29 кун тутган рўзаси ва дадамнинг тутган йўлларига нима дейсизлар? Саволим ноўрин бўлса минг бор узр. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бир кунига бир кун қазосини тутиб беришлари керак. Валлоҳу аълам.