Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳобалар Садди Зулқарнайнни кўришганми?

21:24 / 01.09.2018 | 1628
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Садди(девор) Зулқарнайнни кўрганлиги ва пайғамбар алайхиссалом тасвирлаб бер деганларида тўғри тасвирлаб бергани хақидаги хадис тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  

ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖ ҚИССАСИ ҲАМДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ
«ЭЙ ЗУЛҚАРНАЙН, АЛБАТТА, ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖ ЕР ЮЗИДА
БУЗҒУНЧИЛИК ҚИЛУВЧИЛАРДИР», дейишди», ДЕГАН СЎЗИ ҲАҚИДА
 

قَوْلُاللهِ تَعَالَى وَيَسْأَلُونَكَ عَن ذِي الْقَرْنَيْنِ قُلْ سَأَتْلُو عَلَيْكُم مِّنْهُ ذِكْرًا۝ إِنَّا مَكَّنَّا لَهُ فِي الْأَرْضِ وَآتَيْنَاهُ مِن كُلِّ شَيْءٍ سَبَبًا۝  فَأَتْبَعَ سَبَبًا۝إِلَى قَوْلِهِآتُونِي زُبَرَ الْحَدِيدِ وَاحِدُهَا زُبْرَةٌ وَهْيَ الْقِطَعُ، حَتَّى إِذَا سَاوَى بَيْنَ الصَّدَفَيْنِ  يُقَالُعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍالْجَبَلَيْنِ، وَالسُّدَّيْنِ الْجَبَلَيْنِخَرْجًا  أَجْرًا قَالَ انفُخُوا حَتَّى إِذَا جَعَلَهُ نَارًا قَالَ آتُونِي أُفْرِغْ عَلَيْهِ قِطْرًاأَصْبُبْ عَلَيْهِ رَصَاصًا، وَيُقَالُالْحَدِيدُوَيُقَالُالصُّفْرُوَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍالنُّحَاسُفَمَا اسْطَاعُوا أَن يَظْهَرُوهُ يَعْلُوهُ، {اسْطَاعَاسْتَفْعَلَ مِنْ {طُعْتُلَهُ، فَلِذَلِكَ فُتِحَ أَسْطَاعَ يَسْطِيعُ، وَقَالَ بَعْضُهُمُاسْتَطَاعَ يَسْتَطِيعُوَمَا اسْتَطَاعُوا لَهُ نَقْبًا۝ قَالَ هَذَا رَحْمَةٌ مِّن رَّبِّي فَإِذَا جَاء وَعْدُ رَبِّي جَعَلَهُ دَكَّاأَلْزَقَهُ بِالْأَرْضِ، وَنَاقَةٌ دَكَّاءُ لَا سَنَامَ لَهَا، وَالدَّكْدَاكُ مِنَ الْأَرْضِ مِثْلُهُ حَتَّى صَلُبَ مِنَ الْأَرْضِ وَتَلَبَّدَوَكَانَ وَعْدُ رَبِّي حَقًّا ۝وَتَرَكْنَا بَعْضَهُمْ يَوْمَئِذٍ يَمُوجُ فِي بَعْضٍ، حَتَّى إِذَا فُتِحَتْ يَأْجُوجُ وَمَأْجُوجُ وَهُم مِّن كُلِّ حَدَبٍ يَنسِلُونَ، قَالَ قَتَادَةُحَدَبٍ أَكَمَةٍقَالَ رَجُلٌ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَرَأَيْتُ السَّدَّ مِثْلَ الْبُرْدِ الْمُحَبَّرِقَالَ  

Аллоҳ таоло шундай дейди: «Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга у ҳақда зикр эслатмаларни тиловат қилиб бергайман», дегин. Албатта, Биз унга ер юзида қудрат ва имкониятлар ато этдик ва унга ҳар бир нарсанинг сабабини бердик. Бас, у сабаб ортидан юрди... Менга темир парчаларини келтиринг».

«Зубаро»нинг бирлиги «зубротун», парчалар дегани. 

«Ниҳоят, икки тоғ ёналари ила баробарлашганда» – Зикр қилинишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бундай ривоят қилинади: «У («ас-содафайни») икки тоғ дегани».

«Ас-суддайни» ҳам икки тоғ дегани.

«Хоржан» – ҳақ.

«Ниҳоят, уни (темирни) ўт ҳолига келтиргач: «Узатинглар, унинг устидан мис қуяман», деди». («Уфриғ ъалайҳи қитрон») – устига қўрғошин қуяман. Яна айтишларича, у темирдир. Яна айтиладики, у соф мисдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «У мисдир», деган. 

«Фамастооъуу ан йазҳарууҳу» – устига чиқа олмадилар. «Истооъа» – истафъала вазнида, «туъту лаҳуу» (унга итоат қилдим)дан. Шунинг учун ҳам «астооъа-йастииъу» фатҳали бўлган. Баъзилар эса «истатооъа-йастатииъу» бўлади, дейди.*

«...уни тешиб ҳам ўта олмадилар. У: «Бу Роббим тарафидан раҳматдир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни текислаб ташлайди. – «Жаъалаҳуу даккан» (буни текислаб ташлайди) – уни ер билан битта қилади дегани. «Наақотун дакка’у» – ўркачсиз моя. Ернинг ҳам «ад-дакдааку» дейиладиган жой шундай: бостирилиб, қотиб кетган ер. – Роббимнинг ваъдаси ҳақдир», деди. Ўша куни уларни бир-бирлари ила мавж урган ҳолларида тарк этдик». 

«Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар тепаликдан оқиб келганларида». Қатода айтади: «Ҳадабин» – қум тепалик».

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Тўғоннинг ола-була бурда* каби эканини кўрдим», деди. У зот: «Уни кўрибсан», дедилар. 

 

Изоҳ: Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ бу бобда ҳам Яъжуж ва Маъжуж ҳақида келган қуръоний оят ва калималарни баён қилмоқда:

«Ортидан юрди» деб ўгирилган сўз оятда «фаттабаъа» деб келган бўлиб, уни Ибн Омир, Ҳамза, Кисоий ва Осимлар «фа’атбаъа» деб ўқишган. Бунда маъно «сабаб ортидан сабабларни эргаштирди, яъни қўллади», «эгаллади» деган маъно келиб чиқади.

«Ҳар бир нарсанинг сабабини бердик» дегани ҳар бир нарсага етишиш воситаларини, уни бажариш илмини бердик деганидир. «Сабаб ортидан юрди» дегани мақсадга етиш воситасини қўллади, яъни кўзланган томон юрди, деган маънони билдиради.

Таржимада «келтиринг» деб берилган сўз оятда «и’туунии» деб келган. Бу Шуъбанинг Осимдан қилган ривоятига кўрадир. Аммо бошқалар, жумладан, Ҳафс уни «аатуунии» деб ўқиган. Буниси «узатинглар» деган маънони билдиради.

* Каҳф сураси, 97 оят. Оятдаги иккита сўз изоҳланмоқда: «Йазҳарууҳу» – «устига чиқиш» маъносини билдирар экан. «Фамастооъуу» сўзини айрим тилшунослар асли «атооъа-йутииъу» бобида бўлиб, морфологик ўзгариш сабабли шу шаклга келган, дейишади. Бунга ўхшаш бошқа феъллар учраб туради. Бунда сўзнинг маъноси «итоат қилди» бўлади. Аммо муаллифнинг таъкидлашича, бу сўз «туъту-тоъатун» («итоат қилди») ўзагидан олинган бўлиб, аслида «истафъала» бобидадир. Бунда сўзнинг маъноси «қила олмоқ» бўлади. Бироқ, сўзда юз берган морфологик ўзгаришлар сабабли у мазкур шаклга келган. Шунинг учун унинг ҳозирги-келаси замон шакли «йастииъу» бўлади. Агар у «атооъа»нинг иккинчи туси бўлганида, «йустииъу» бўлиши керак эди. «Шунинг учун «астооъа-йастииъу» фатҳали бўлган», деганда шу маънони назарда тутган. Аммо баъзилар «туъту-тоъатун» («итоат қилди») феъли «истафъала» бобида фақатгина «истатооъа-йастатииъу» шаклида ишлайди, дейишади. Айтиш жоизки, бу изоҳлар араб тили қоидаларидан бохабар кишилар учун маълумот сифатида берилди.

  * Бурда – чопон ва ридога ўхшаш устки кийим. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat