Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаракатда баракат қандай бўлади?

00:00 / 25.03.2008 | eski savollar | 2412
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Аллоҳни ҳамма нарсани олдиндан билишига, у ҳеч кимни бирор ишга мажбурламаслигига, ҳамда қазо ва қадарига иймон келтирган ҳолда, ҳаракатда баракат деган сўзга қандай амал қилса бўлади? Аллоҳ бандасига бирор яхшиликни отса, у қайси томонга қараб юрмасин уни барибир топиб келишига, у зот бандасига бирор нохушликни атаган бўлса у ҳам унга етишига тўлақонли равишда иймон келтирдим. Аммо инсон бу билан кифояланиб қолмаслиги учун нима қилиши керак? Сизга қандай тушунтирсам экан, ҳар ишда Аллоҳга суяниб қўлдан келганича ҳаракат қилаяпман. Юқоридагиларни ҳаммасига иймон келтириб гуноҳларимни ўзимдан билиб яхшилик ва ёмонликни Аллоҳда деб билиб иймон келтирдим. Лекин, мен учун бир яхшилик зарур бўлиб турган пайтда, Аллоҳ айтган пайтда бу ҳам бўлади дейман, бу туғридир, лекин бунда ўзимдан бўладиган ҳаракат камроқ бўлади. Масалан: бир фойдали китобни ҳозир олишим мумкин, лекин кейинроқ оларман дейман, кейинроқ олганимда эса, бу нарсани фойдаси менга шу онда тегиши керак эди дейман. Яна бир мисол: Бир жойда танқид қилиняпман, шунда ўзимни ҳимоя қилишим ҳам мумкин, лекин Аллоҳ айтгани бўлади дейман, танқиддан кейин, шу менга етиши керак эди дейман. бошқа яхши ва ёмон ишларда ҳам шундай дейман, бу дуруст бўлар, аммо дурустмасга ҳам ўхшайди, чунки бунда ўзимдан бўладиган ҳаракат камроқ бўлади. Банда Аллоҳга суяниб ўзи нималарда ҳаракат қилиши кераклигини ўргатсангиз.Сизга ичимдагини иложи борича тўғри тушунтиришга ҳаракат қилдим. Ёмонга йуймайсиз деган умиддаман. Сунний ақида китобингиздан яхши фойдалар олдим, бу саволга ўзингиз жавоб берсангиз. Ижозат берсангиз сиздан бир нарсани илтимос қилсам. Жавобингиздан кейин, “ҳаракат қилмаганим учун кўпкина яхшиликлардан маҳрум бўлиб, ёмонликлар етиб қолаётган эканда” деган хулосага келиб қолмай. Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Турли хаёлларни йиғиштирб қўйиб, «Сунний ақийдалар» китобини ўқинг. Ўзингиз кўтарган масалаларга оид жойларини қайта-қайта ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat