Бошқа тафсирда Мудассир сураси Алақ сурасидан кейин нозил бўлган, сизнинг тафсирингизда Музаммил сураси айтилган. Шунга ойдинлик киритсангиз. Биз "Тафсири Ҳилол" ўқиймиз, шунда бизни орамизда ихтилоф бўлди ва ҳадисда ҳам Муддасир нозил бўлгани айтилган экан. Мақсадимиз Алақ сурасидан кейин қайси сура нозил бўлган?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қуръони Каримдаги тартиб сураларнинг нозил бўлишига боғлиқ эмас. Мен тафсирда ўзимча тартиб қилмаганман, Қуръони Каримда қандай тариб бўлса шундай қилганман.