- Ва алайкум ассалом! Аввало болани тарбиялай оладиган диндор аёлни танлаш керак. Бир шаҳарнинг қозиси қизини турмушга чиқараётиб маъжусий қўшнисига маслаҳат солган экан. Маъжусий хайрон бўлиб, “Бу каби масалаларни ўзингиз мендан яхши тушунасизку, нега мендан сўраяпсиз” деганида, “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир. Қаерда ва кимда топса уни олишга ҳақлидир. Сизда ҳам албатта бир ҳикмат бор, шундан фойдаланишни хоҳладим” деган. Маъжусий “Бизнинг подшоҳларимиз кисролар қиз бериш ва қиз олишда бойликка эътибор қаратишган. Рум подшоҳлари эса чиройга эътибор қаратишган. Араблар эса насл насабга. Сиз эса пайғамбарингиз нимага эътибор қаратган бўлсалар шунга амал қилинг” деган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суратидан кўра ҳам, сийрати гўзалларини танлашни буюрганлар. Болани гўзал ҳолда тарбияламоқчи бўлсангиз онасини тарбия қилишга қаттиқ эътибор беринг. Солиҳалар сафига қўшинг, кўпроқ Қуръон ўқисин, чунки боланинг энг биринчи мадрасаси онанинг қучоғи бўлади. Валлоҳу аълам!