Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шукри вузу намози ҳақида

17:19 / 11.09.2021 | O. L.X. | 215

Ассалому алайкум! Тахоратни мукаммал олиб чиқгандан кейин шукри вузу намози ўқилиши яхши амал хисобланади. Ушбу шукри вузу намозини эсдан чиқариб 5 махал намозларни бирини ўқишни бошлаб юборса ушбу намозлардан кейин хам нийят қилиб шукру вузу намозини ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَتْ عَلَيْنَا رِعَايَةُ الْإِبِلِ، فَجَاءَتْ نَوْبَتِي، فَرَوَّحْتُهَا بِعَشِيٍّ، فَأَدْرَكْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَائِمًا يُحَدِّثُ النَّاسَ، فَأَدْرَكْتُ مِنْ قَوْلِهِ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ، ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ، مُقْبِلٌ عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ، إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ 

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизнинг ишимиз туя боқиш эди. (Бир куни) навбатим келганда кечки пайт уларни (ўтлатиб, сўнг) қайтариб келдим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик турганларича одамларга гапираётган эканлар. Гапларидан эшитганим шу бўлдики, у зот: «Қай бир мусулмон таҳоратини яхшилаб қилиб, сўнгра туриб, икки ракъат намоз ўқиса ва намозга жону дили билан киришса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» китобидан).
Бу намозни таҳоратдан кейиноқ ўқиш мустаҳабдир. Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat