Ассалому алайкум! Имомликка ўтган одам қироатида хатоликлар бўлса, калималар ва харфлар талаффузида бузилишлар бўлса жамоат намозни қайта ўқиши керакми? Жамоат намози бу холатда қабул бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намозни бузадиган даражада хато қилса барча қайта ўқиши шарт. Валлоҳу аълам!