Ассалому алайкум! Мен яқинда акам орқали бир камбағал қўшнимга эски кийимларимни бериб юборгандим. Ўша пайт уйда хеч ким йўқ эди. Бу хақида қайнона қайнотамга айтмагандим. Улар буни билиб қолиб роса котта жанжал қилишди. Кечирим сўраб, билмасдан қилдим сизларга буни фарқи йўқ бўлса керак деб ўйлабман десам хам барибир манга жахл қилиб юришибди. Ўзимни шахсий нарсаларини бировга бериш учун хам уйдагилардан рухсат олишим керакми? Бу қилган ишим кечирилмас хатоми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида рухсат олиш шарт эмас. Рухсат олмаганингизни билдириш ҳам шарт эмас эди. Муроса учун билдириб қўйиш кераклигини тушунган бўлсангиз керак. Валлоҳу аълам!